Ўзбекистон | 18:36 / 25.12.2017
13465
2 дақиқада ўқилади

Қувасойда навбатдаги нодавлат таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини жойларда амалга ошириш учун бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Янги вазирлик тизимидаги Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлардаги бўлимлари ушбу қарор ижросини таъминлаш ҳамда вилоятда нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда бу борада Фарғона вилоятида ҳам 16 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритиб келмоқда. Ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасаларига жами 1092 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олиниб сифатли таълим-тарбия олиб келмоқдалар. Келгусида нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш мақсадида 2018 йилдан бошлаб ҳар бир туман, шаҳарларда нодавлат таълим муассасалари очилиши режалаштирилган.

Вилоят Молия бошқармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан «ноль» қийматда бино бериш ҳамда хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида вилоятда 242 та нодавлат мактабгача таълим муассасасининг манзилли рўйхати шакллантирилди.

Ушбу шакллантирилган 242 та муассасаларни қуриб фойдаланиш ва улардан самарали фойдаланиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Қувасой шаҳридаги “Чўлпон” маҳалла фуқаролар йиғини Алишер Навоий кўчасида тадбиркор Мақсуджон Маматхўжаев ҳомийлигида “Кўзмунчоқ” нодавлат таълим муассасаси фаолиятини бошлади.

Ушбу тадбирда Фарғона вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев, Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдуз Ходжаева ва қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Янги ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим муассасига 75 нафар маҳалла ҳудудидаги болажонлар қабул қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид