Одатда, бутик деганда кўз олдимизга бежирим, қимматбаҳо либослар ва аксессуарлар сотиладиган кичик дўконча келади. Бутик - французча "Вoutique" сўзидан олинган бўлиб, унда асосан маълум бир тоифадаги мижозларга мўлжалланган асл моллар сотилади. Бироқ гўшт маҳсулотлари сотиладиган бутик ҳақида эшитганмисиз? Агар эшитмаган бўлсангиз, энди сизда уни ўз кўзингиз билан кўриш имконияти мавжуд. 

24 декабрь куни Ўзбекистонда илк маротаба ҳалол ва сифатли гўшт ҳамда деликатес маҳсулотлари сотиладиган бутик - Meat Boutique дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эндиликда сиз янги ва шинам дўконда гўшт ва колбаса маҳсулотларининг турли ассортиментларини топишингиз мумкин. Kun.uz мухбирининг янги дўкон очилиш маросимидан тайёрлаган махсус фоторепортажини томоша қилинг.

Бутикни айланар экансиз, ўзингизни худди ривожланган хориж мамлакатларидаги "гўшт маҳсулотлари" галлереясига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Сабаби, дўкон биз билган ва савдо қилишга одатланган анъанавий бозор расталари ҳамда савдо шохобчаларидан ўзининг ноодатий кўриниши билан тубдан фарқ қилади. Бинонинг ҳар бир бурчаги, ёрқин ранглари, ходимларнинг саранжом-саришталиги энг талабгир харидорни ҳам ўзига жалб этади. 

Очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонлар учун ажойиб томоша ва мусиқий дастур намойиш этилди. Шунингдек, улар мазали газак маҳсулотларидан татиб кўришди. Ҳар бир мижозга бонус тариқасида ажойиб совғалар улашилди. Эслатиб ўтамиз, янги дўкон "OSIYO" гўшт ва колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қошида ишга тушди.