Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи, ҳозирда «Кристал Пэлас»ни бошқариб бораётган Рой Ҳожсон майдонда кутилмаганда ўзининг «эгизагини» кўриб қолди.
Воқеа АПЛ доирасидаги «Суонси» ва «Кристал Пэлас» жамоалари ўртасидаги учрашув (1:1) вақтида кузатилди. Стадиондаги стюардлардан бири Ҳожсонга жуда ўхшаши маълум бўлди.
Учрашувдан олдин икки қиёфадош кўришиб олишди. Мураббий қиёфадошини кўриб ажабланганини яширмади.















