Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловда иштирок этди. У Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз берган.
Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг сайлов участкасига ташрифи видеосини тақдим этди.
24 декабрь кунги сайловда 1 миллион 188 минг 851 нафар киши иштирок этган. Бу рўйхатга киритилган умумий сайловчиларнинг 76,2 фоизи демакдир.











