Тунги осмонга бошингизни кўтариб, юлдузларга кўз ташлаганингизда ҳис қилган туйғуларингиз эсингиздами? Ўша дамда нима ҳақида ўйлаган эдингиз? Юлдузлар ва узоқ сайёралар хаёлимизни забт этади, ўзимизни само олдида кичик бир жонзотдек ҳис қилишга мажбур қилади. Минг йиллардан бери биз тубсиз осмонга кўз ташлаб, у нималарни яширар экан деб ўз-ўзимиздан сўраймиз. Одамзод пайдо бўлганидан бери самони тушуниш ва забт этиш хаёллари билан банд. Тарихда астрономлар юлдуз санашган, юлдуз хариталарини тузишган ва авлоддан-авлодга само ҳақидаги билимларини узатишган ва тўплашган. Вақт ўтди ва коинотнинг одамзод томонидан забт этилиши вақти келди. Биз самога чиқдик, биз ойга қадам босдик.
Одамзод коинотга биринчи марта чиққанидан бери ярим аср ўтди. Ушбу вақт ичида технологиялар шунчалик илғорлашиб кетдики, ҳозир қўлимизда ушлаб турган смартфонларимиз ойга йўл олган Аполлон – 11 нинг ҳисоблаш машиналаридан анча кучлироқ. Янги Artel U5 смартфони хусусиятлари ва ташқи кўриниши худди тараққиёт шарафига ўрнатилган ёдгорликдек.
Унинг ташқи кўриниши ва тўқ қора ранги туфайли, Artel U5 самовий кеманинг муҳим бир қисмига ўхшаб кетади.

Artel U5 ни харид қилган ҳар бир инсон ўзини катта тизимнинг қисми эканлигини ҳис этиши мумкин.
Янги смартфонда, катта ва ёрқин экрандан бошлаб бармоқ изи ҳимоясига қадар, мобил телефонлар ишлаб чиқариш соҳасидаги барча янгиликлар ва ютуқлар тўпланган.
U5 смартфони Artel корхонасининг смартфонлари давомчисидир. Унинг хусусиятлари, қулайлиги ва ташқи кўриниши ҳайратга солади. Artel U5 нинг кўркам дизайнига қараб, унинг эгаси доимо олға интилувчи, тараққийпарвар эканлигини тушуниб етиш мумкин.
Смартфон хусусиятлари
Artel U5 га 5.7 дюймлик экран ўрнатилган. Ушбу экран смартфон фронтал қисмининг 83 фоизини ташкил этади. Бу дегани, Artel U5 нинг экрани худди шу ўлчамдаги смартфонлар экранидан анча катта. Artel U5 нинг экрани IPS бўлиб, HD + форматига эга, экран ўлчамлари эса 1440 га 720 пикселни ташкил қилади. Ундан ташқари U5 смартфонининг экрани 2.5D хусусиятига эга. 2.5D хусусияти туфайли экрандаги тасвир умуман ўзгача тус олади. Янги смартфоннинг сенсори эса жуда ҳам тезкор ва сезгир.




















