Жаҳон | 18:54 / 27.12.2017
39459
1 дақиқада ўқилади

«Асад - аниқ террорчи». Эрдўған кескин баёнот билан чиқди

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия президенти Башар Асадни террорчи деб атади. У билан мамлакатдаги вазиятга ечим топиш бўйича ўзаро ҳаракатларни давом эттириш имконсиз экани айтилди, деб хабар бермоқда Reuters.

«Асад – аниқ террорчи, у давлат даражасида терроризм билан шуғулланган», - дея айтиб ўтди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Сурия келажагини «ўзининг тахминан миллион фуқаросини ўлдирган» президент билан қуриш умуман имконсиздир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги мусулмон мамлакатлар етакчиларининг саммитида ал-Қудсни Фаластин пойтахти сифатида тан олишни таклиф қилганди ҳамда шаҳарни «мусулмонлар учун қизил чизиқ» деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид