08:40 / 27.12.2017
27973

Билим олиш учун энг самарали ёш маълум қилинди

Фото: Иллюстратив фото

Инсон ахборотни 17 ёшдан 20 ёшгача бундан каттароқ ёши ёки болалигидагидан кўра осонроқ ўзлаштирар экан. Бу ҳақдаги тадқиқот Nature Communications журналида чоп этилди.   

Олимларнинг маълумотларига кўра, билим олиш жараёнида мия йўл-йўл танаси дорсолатерал қисми муҳим роль ўйнайди. Ёшга боғлиқ ҳолда миянинг бу структураси фаоллиги ўзгариши аввал ўрганилмаган эди.    

Лейден университети мутахассислари буни аниқлаш учун неврологик касалликларга эга бўлмаган, 8 ёшдан 25 ёшгача 232 киши иштирок этган тажриба ўтказишди. Тажриба вақтида компьютер йўл-йўриғи билан билим олган ҳолда, жавоб вариантларига эга мантиқий топшириқларни ечиш зарур бўлган.

Тажриба иштирокчилари мияларини сканерлаш мия йўл-йўл танасининг фаоллиги ёшга боғлиқ ҳолда ўзгариши ва 17 ёшдан 20 ёшгача бўлган одамларда максимум даражага етишини кўрсатган. 

Олимларнинг фикрича, юқоридаги ёш даври инсон мияси ахборотни энг самарали қабул қиладиган босқич ҳисобланар экан.

Top