Жамият | 10:50 / 27.12.2017
19353
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада 150 валютафуруш қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Фарғонада валюта қимматликлари қонунга хилоф равишда муомалага киритмоқчи бўлган 11 фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 141 маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар юритилган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилоят бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар давомида 152 ҳолатда фуқаролар томонидан валюта қимматликлари қонунга хилоф равишда муомалага киритилгани аниқланган. 

Д.Бердиқулов ва У.Эргашевлар 8 минг 250 АҚШ долларини 63 миллион 937 минг 500 сўмга сотаётган вақтда далилий ашё билан ушланган. 

Т.Солиев ва Ғ.Мамасолиевлар 7 минг АҚШ долларини 53 миллион 900 минг сўмга сотган вақтида ушланган. Уларнинг ёнидан 699 АҚШ доллари ва 864 минг сўм пуллар сотиш мақсадида сақлаб келингани аниқланиб, ашёвий далил сифатда олинган. 

UzA Matnazarov Otabek
Тайёрлаган UzA Matnazarov Otabek
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид