26 декабрь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.
Учрашувда МДҲ давлатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги вазифалар муҳокама этилди.
«Аминманки, МДҲ доирасидаги ҳамкорликни турли соҳаларда янада чуқурлаштириш давлатларимиз халқлари манфаатларига жавоб беради. Давлатларимиз иқтисодий-ижтимоий ривожланиши, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда олдимиздаги вазифаларни ҳал қилиш устида ишлаймиз», деган учрашув мезбони Путин.
У МДҲ етакчилари ўтган йил сарҳисобини қилиш ва истиқболдаги режалар ҳақида суҳбатлашиш, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилиш учун йиғилишганини қайд этиб ўтган.


















