Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортидан қанча ишлаб топади?
Қирғизистон миллий энергетика ҳолдинги раҳбари Ойбек Калиев бугун ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистонга электр энергияси экспорти ҳақида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда Тўктогул сув омборидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Экспорт 20 декабрь куни бошланди. Мартга қадар 550 миллион киловатт-соатни сотиш режалаштирилмоқда. Шартнома билан бир киловатт-соатнинг нархи 2,4 центни ташкил қилади.
Агарда Қирғизистон кўрсатилган нарх бўйича барча ҳажмни етказиб берса, 13,2 миллион доллар ишлаб топади.
«Олинган пулларни асосан ускуналарни таъмирлашга сарфлаймиз. Етказиб бериш ҳажмида Қирғизистондаги сув энергетика мувозанатидан келиб чиқамиз. Бизда келишилган барча ҳажмни сотиш мақсади йўқ. Биз келиб чиққан ортиқча қувватларни сотамиз», - дея таъкидлаб ўтди Ойбек Калиев.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026