Туркия полицияси ходимлари мамлакат ҳудудида Янги йил байрами нишонланиши вақтида терактлар содир этмоқчи бўлган, ИШИДнинг 12 жангарисини қўлга олдилар. Бу ҳақда Sabah нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, жангарилар мамлакат жанубидаги Адана шаҳрида махсус операция вақтида ҳибсга олинганлар. Улардан иккиси Сурия фуқароси ҳисобланади.
1 декабрда Истанбулда 60 дан кўпроқ одам, ноябрь бошида эса 283 одам ИШИД билан алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган. Қўлга олинганлардан баъзилари Анқара ва Истанбулда терактлар амалга оширмоқчи бўлишган.

















