Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари, армия генерали Валерий Герасимов kp.ru’га берган интервьюсида Россия армиясининг Сурияда 2018 йилдаги асосий вазифасини маълум қилди.

«Ҳарбий йўналиш бўйича - «Жабҳат ан-Нусра» жангарилари ва уларга яқин бўлганларни йўқ қилиш. Бу террорчилик ташкилоти жангариларининг бир қисми кескинликдан холи ҳудудларда қолмоқда», - дея маълум қилди Герасимов.

Унинг таъкидлашича, Сурияда бир-биридан фарқ қилувчи кўплаб гуруҳлар бор.

«Баъзилари жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режимини қўллаб-қувватламоқда. «Жабҳат ан-Нусра» - бунга қатъий қарши. Демак, уларни йўқ қилишга тўғри келади», - дея таъкидлаб ўтди Герасимов.

Шу билан бирга, Бош штаб бошлиғи иккинчи вазифа сифатида «масалага ҳарбий йўл билан ечим топишни сиёсий томонга ўзгартириш»ни келтирган.