Жаҳон | 13:58 / 28.12.2017
30311
1 дақиқада ўқилади

Путин Петербургдаги портлашни теракт деб атади

Фото: ВКонтакте/Санкт-Петербург

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги портлашни теракт деб атади, дея хабар бермоқда РИА «Новости».

«Сизлар биласизларки, кеча Петербургда террорчилик ҳужуми амалга оширилди», - дея айтди Путин.

Сўнгги маълумотларга кўра, Санкт-Петербургдаги супермаркетда рўй берган портлаш оқибатида умумий ҳисобда 13 киши жабрланди.

Санкт-Петербургда 27 декабрь кечки вақт Кондратьев кўчасидаги “Перёкресток” дўконида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга кучлилиги 200 грамм тротил моддасига тенг бўлган ва жароҳатловчи элементлар билан тўлдирилган портловчи қурилма сабаб бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан бир неча кишининг ҳаётига суиқасд қилишга уриниш бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид