Жаҳон | 08:09 / 28.12.2017
18607
1 дақиқада ўқилади

Туркияда мактаб ўқувчилари ўққа тутилди 

Фото: Burhan Ozbilici

Туркиянинг Ғазиантеп шаҳридаги мактаблардан бири ёнида 56 ёшли эркак отишма содир этишда гумонланмоқда. Отишма оқибатида 6 киши, жумладан 5 нафар ўқувчи яраланган. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.   

Маълум қилинишича, тўйда кўнгилхушлик қилаётган гумонланувчи тўй ўтаётган жой яқинидаги мактаб олдидаги майдончада футбол ўйнаётган бир гуруҳ ўқувчиларга ўқ узган. 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган 5 ўқувчи ва бир катта ёшли одам яраланган. Жабрланувчилар шифохонага етказилганлар, уларнинг ҳаётлари хавф остида эмас.  

Маҳаллий раҳбарият маълумотларига кўра, гумонланувчи аввал содир этган 6 жинояти учун қидирувда бўлган. Полиция уни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид