2002 йилда намойиш қилинган "Бригада" сериали Россия телевидениесида ўчмас из қолдирган, мухлислар 90-йиллардаги бандитча воқеалар шодасидан иборат сериални ҳануз юзда табассум билан эслашади.

Уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт нафар иштирокчиси ўз замонасининг энг машҳур қаҳрамонларига айланди. "Гигант сага" актёрлари бугун нималар билан банд экани қизиқ бўлса, қуйида тақдим этилувчи маълумотлар сиз учун.

Фото: Storyx.me

Сергей Безруков

43 ёшда

Безруковнинг карьераси театр саҳнасидан бошланган. 90-йилларда у "Ревизор", "Ақл бовар қилмас кун ёки Фигаронинг уйланиши" каби қатор спектаклларда роль ўйнаган.

Бу вақтга келиб Безруков машҳур ёш театр актёри бўлган, бироқ ҳақиқий юлдузлик онлари уни олдинда телевидениеда кутаётганди. 2002 йилда "Бригада" сериали экранларга чиқди ва унда Сергей Безруков гангстер "Саша Белый" ролида намоён бўлди.

Актёр ўз қаҳрамонини ҳурмат қилган. "Менинг барча қаҳрамонларим - ижобий, жумладан "Саша Белый" ҳам, - деган Безруков интервьюлардан бирида. - Унинг нимаси ёмон? У бандитлар оламида ахлоқий қонунларини тарғиб қилади".

"Агар улғайиб келаётган авлоднинг барча вакиллари у каби  кучли ва дадил бўлганда эди, жуда яхши бўларди", - дейди у.

Кейинроқ, бандит образидан халос бўлиш мақсадида  Безруков Есенин ва Пушкин ролларини, ҳатто "Участок" сериалида милиционер ролини ҳам ижро қилди.

2015 йилнинг баҳорида 15 йил бирга яшаган биринчи турмуш ўртоғи Ирина билан ажрашди. Ажримдан сўнг Безруков режиссёр Анна Матисонга уйланди. Ҳозирда жуфтликнинг 1 ёшли қизи бор (биринчи оиласидан фарзанди йўқ).

Фото: Storyx.me

Дмитрий Дюжев

38 ёш

"Космос" роли Дюжевнинг кинодаги олтинчи иши бўлди.  Бироқ бу унинг биринчи бош роли эди. Дюжев бандитлар мавзусини Алексей Балабановнинг "Жмурки" фильмида ҳам давом эттирди, "Қатъий режим таътиллари" комедиясида эса Безруков ва Дюжев қамоқхонадан қочган "зэк"лар ролини ўйнаб, ўзларининг гангстерлик амплуалари устидан кулишган.