Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1004-сон «Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда мамлакатда сув хўжалиги объектларини реабилитация қилиш, бошқаришни яхшилаш ва таъмирлаш бўйича 6 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳаларни ва келгусида эҳтимолий бошқа лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши курашиш, қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйидаги ҳудудларни ободонлаштириш амалий чора-тадбирлари режаси тасдиқланди.
Режани молиялаштириш республика бюджети, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда тежалган хорижий инвестициялар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида тежалган кредитларни Режада белгиланган мақсадлар учун йўналтириш юзасидан хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказади.
Режада кўзда тутилган ишларнинг буюртмачилари этиб Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли “Сув қурилиш инвест” ДУК белгиланди. Яна қуйидагилар аниқланди ва белгиланди:
• бош лойиҳачи ташкилотлар — энг яхши таклифларни танлаш асосида, танлов савдолари ўтказмасдан;
• бош пудратчи ташкилотлар — қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов савдолари натижалари бўйича.
Режани бажариш ишларига кўплаб вазирликлар ва хизматлар жалб этилади:
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда — тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ер участкалари ажратилишини таъминлайдилар;

















