Ўзбекистон | 14:58 / 30.12.2017
33277
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Сергелида метро ва янги кўп қаватли турар-жойлар қурилиши авжида

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида метрополитен йўналишини барпо этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу ҳақда батафсил Kun.uz нашри 2017 йилнинг январь ойида қурилишнинг дастлабки босқичи вақтида тайёрланган фоторепортаж орқали ҳам хабар берган эди. 

Ушбу ер усти йўналишининг узунлиги 8 км атрофида бўлади ва Чилонзор йўналишининг «Олмазор» метро бекатидан Спутник мавзесига қадар давом этади. Жами 6 та бекат барпо этилади. У Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчаларидан Спутник мавзесидаги Марли кўчасига қадар чўзилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш ишлари 4 йилга яқин муддатда якунланади.

Шунингдек, куни кеча Kun.uz манбаси қатор янги метро станцияларининг ишчи номлари ҳақида ҳам маълумот берди.

Унга кўра, Сергели линиясидаги янги станцияларнинг ишчи номлари  - Ипподром, Олмазор, Чоштепа, Турсунзода, Сергели, Эҳтиром.

Шунингдек, туманда бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган, энг замонавий инфратузилмалар билан таъминланадиган кўп қаватли уйларни бунёд этиш ишлари ҳам жадал кетмоқда. 

Kun.uz мухбири қарийб бир йилдан сўнг, қурилиш майдонида бўлиб, махсус фоторепортаж тайёрлади.

Байрам кунлари ҳам жавлон уриб, меҳнат қилаётган бунёдкорларимизга куч-қувват тилаб қоламиз. 

Кun.uz мухбири Феруза Авазова

Мавзуга оид