Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, АҚШ Украинадаги америкалик ҳарбий хизматчилар роли ва сонини ўзгартирмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Бизда йўриқчиларнинг маълум бир сони бор, улар Украина армиясига НАТО стандартлари бўйича тайёргарлик кўришда ёрдам беради. Америкалик ҳарбийларнинг роли эса аввалгидек бўлиб қолади», - дея айтиб ўтди Мэттис.
Унинг сўзларига кўра, Пентагонда «сонни ўзгартириш бўйича ҳеч қандай режалар йўқ».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицак Россия билан чегарада биометрик назорат тизимини жорий қилиш Украина миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам бериши ва рус махсус хизматлари ходимларининг ишини қийинлаштириши ҳақида маълум қилганди.

















