Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош котиби қизил тревога ҳақида эълон қилди
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўзининг янги йил табригида «қизил тревога» ҳақида эълон қилди. У инсоният қаршисида турган бош таҳдидларни санаб ўтган.
ТАСС хабарига кўра, у биринчи навбатда дунёдаги тинчликка ядровий қуроллар таҳдид солиб турганини қайд этган. У айни вақтда бу таҳдид совуқ уруш давридан кейинги энг юқорига чиққанини эътироф этган.
«Иқлим тез ўзгармоқда, нотенглик ўсмоқда. Биз инсон ҳуқуқлари даҳшатли даражада бузилиши ҳолатларига гувоҳ бўлдик, миллатчилик ва ўзгаларга тоқатсизлик ўсмоқда», — дея қўшимча қилган Гутттериш.
Унинг сўзларига кўра, дунё ортга қадам ташлади. У дунёдаги хавфсизликни таъминлаш учун жаҳон давлатлари етакчилари бирлашиши лозимлигини қайд этди.
Декабрь ойи ўрталарида The National Interest журнали Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин бўлган бешта минтақани санаб ўтганди. Бу рўйхат америкалик профессор, мудофаа ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис Роберт Фарли томонидан тузилганди. Унинг фикрича, ҳозирда энг хавфли ҳудуд Корея ярим оролидир. Кейинги ўринларда Тайвань, Украина, Туркия ва Форс кўрфази номлари саналган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026