Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фитначилар ушланди – Эрон ОАВ
Фото: AFP
Эрон хавфсизлик кучлари бир неча кишини норозилик намойишларига ундаганликлари учун қўлга олди. Мамлакатда 28 декабрдан бери оммавий норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди маҳаллий ILNA агентлиги Эрон Ахборот ва миллий хавфсизлик бўйича вазирлиги баёнотига асосан.
Баёнотга кўра, сўнгги кунларда одамларнинг жамоатчилик фикрини билдириш мақсадидаги тинч йиғинлари “шубҳали ва тажовузкор элементлар туфайли” кескин норозилик намойишларига айланиб кетди. Улар давлат мулкига зарар етказди ҳамда кишиларнинг ҳалок бўлишига олиб келди, дея маълум қилган Эрон ҳукумати.
Шунингдек баёнотда таъкидланишича, бошқа фитначиларни қидириш ишлари давом этмоқда, дея ёзади агентлик.
Эроннинг йирик шаҳарлари – Теҳрон, Машҳад, Исфахон ва Рештда 28 декабрдан оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, намойишлар давлатдаги ички муаммолар туфайли, шунингдек бошқа мамлакатлар фитнаси билан ўтказилмоқда. Эрон ОАВ маълумотларига кўра, норозилик намойишлари вақтида 10 киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
23:02 / 17.02.2026
АҚШ бир сутка ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолёт жўнатди
18:18 / 17.02.2026
Уруш хавфи кучаяётган бир пайтда АҚШ ва Эрон ядровий музокаралари бошланди
11:25 / 16.02.2026
Трамп: Эронда режим ўзгариши – «рўй бериши мумкин бўлган ишларнинг энг яхшиси»
18:15 / 13.02.2026