Исроил нуқта қўймоқда: Фаластин давлати ҳеч қачон тузилмаслиги мумкин
Исроил парламенти сешанба куни Ал-Қудс шаҳрини Фаластин томонидан назорат этишда вазиятни қийинлаштириб юборувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунинг билан Фаластин давлатчилигини тузиш борасидаги музокаралар ҳам мураккаблашиб боришига ишора қилинмоқда.
Reuters агентлигининг хабар беришича, 120 та ўринга эга Кнессетнинг аъзоларидан 80 нафари Ал-Қудс шаҳрининг бир қисмини «хорижий партияга» тақдим этиш ҳақидаги қонуннинг қабул қилинишига рози бўлган. Бу сўзлар замирида шаҳар назоратини амалга оширувчи маҳаллий органни аниқлаш имконияти борлиги ётмоқда.
Айни қонун лойиҳаси билан Исроил узоқ йил давом этиб келаётган сиёсий музокараларга нуқта қўйиши мумкинлигини билдирмоқда. Яъни, 1967 йил Шарқий Ал-Қудс шаҳри Исроил полицияси томонидан аннексия қилинганидан сўнг, жаҳон ҳамжамияти ушбу ҳаракатларнинг ноқонуний эканини эътироф этганди. Араб-Исроил можаросида Ал-Қудс шаҳрининг халқаро бетарафлик мақоми муҳим аҳамиятга эга. Афсуски, Кнессет аъзолари бу омилни йўққа чиқаришга уриниши бесамар кетмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудс шаҳрини Исроил пойтахти, деб тан олганди. БМТ Бош Ассамблеясида эса АҚШ ушбу қарори қаттиқ танқид қилинди.
Мавзуга оид
21:41 / 26.11.2024
Нетаняҳуни қамаш буюрилди. Бу Исроилга қурол етказилишига тўсиқ бўла оладими?
14:17 / 26.11.2024
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
19:34 / 25.11.2024
ОАВ: Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
16:57 / 25.11.2024