Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул Пхеньян билан муносабатларни яхшилаш бўйича музокаралар ўтказишга тайёр
Жанубий Корея КХДР билан муносабатларни яхшилаш ва Корея ярим оролини ядро қуролидан холи қилиш бўйича масаласи бўйича музокараларни ўтказишга тайёр. Корея республикаси президенти Мун Чжэ Ин ҳукумат мажлисида шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.
"Ушбу муаммолар бўйича алоҳида музокаралар ўтказиш борасида ҳеч қандай муаммо йўқ", - деган президент. Мун Чжэ Иннинг таъкидлашича, икки Корея ўртасидаги муносабатлар Корея ярим оролини ядро қуролидан холи қилиш масаласига бевосита боғлиқдир.
Давлат раҳбари, шунингдек ҳукуматга Шимолий Кореянинг Олимпия терма жамоасини Пхёнчхандаги 2018 йилги Олимпиадага киритиш бўйича Пхеньян расмийлари билан музокаралар ўтказиш вазифасини топширган.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
07:40 / 27.03.2026
Жанубий Корея биринчи серияли KF-21 қирувчисини намойиш қилди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026