Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси учун нархни икки баробарга оширди
Туркманистон Афғонистоннинг шимолий вилоятларига етказиб берилаётган электр энергияси учун нархни 100 фоизга оширди, деб хабар бермоқда 1TV Afghanistan афғон амалдорларига таянган ҳолда.
Аввал 1 киловатт $0,02 турган бўлса, Туркманистон янги йилдан нархни $0,04 га кўтарди.
Афғонистон шимолида жойлашган Ҳирот вилояти вакиллари ҳам маҳаллий аҳолини импорт қилинаётган электр энергияси учун нархни оширишга қарши кампанияда иштирок этишга чақиришган.
Афғонистон ҳукумати янги шартларда шартнома имзолашдан бош тортди, шу сабабдан Туркманистон томони Ҳирот, Фарёб, Сари-Пул ва Жузжонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди, дея таъкидлайди нашр.
Афғонистон ҳукумати шимолий вилоятларга Эрондан етказиб берилаётган электр энергиясининг бир қисмини вақтинчалик юбориб туради.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
21:38 / 27.05.2026