АҚШнинг Афғонистон бўйича янги режаси маълум
АҚШ 2018 йилда Афғонистонда “Толибон” радикал ҳаракатига қарши амалиётлар, афғон ҳарбийларини ўқитиш ва мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатлар йўналишини коалиция томонга ўзгартиришга катта эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги CENTCOM (АҚШ Марказий қўмондонлиги) қўмондони генерал Жозеф Вотелга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, "АҚШ ҳужум шаклидаги амалиётларга эътибор қаратмоқчи". "Биз саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга уринамиз, бу жанговар ҳаракатларнинг кейинги даври учун вақт келганида, ташаббусни тезда қўлга олиш учун керак", - дея маълум қилди Вотел.
Генералнинг сўзларига кўра, Афғонистон қуролли кучларига “босимни доимий равишда ошириб бориш лозим”. Бунга АҚШдан мамлакатга янги ҳарбий йўриқчиларнинг келиши ҳам ёрдам бериши мумкин, улар афғон қуролли кучлари бўлинмалари билан биргаликда ҳаракат қилади ва фронт чизиғига яқин жойда бўлади, дея таъкидлаб ўтди CENTCOM раҳбари.
Вотелнинг маълум қилишича, коалиция Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларини кучайтиргач ва хавфсизлик кучлари вакилларини ўқитиб бўлгач, афғонистонликлар яхшироқ жанг қила бошлайди. "Бу пайтга келиб, улар кейинги жангга киришганларида, анча кучли ҳужум салоҳиятини кўрсатишлари мумкин бўлади", - дея генералнинг сўзларини келтиради агентлик.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024