«Манчестер Сити» Англия Премьер лигасининг 22-тури доирасида «Уотфорд»ни қабул қилди. «Этиҳад» стадионида кечган беллашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида Раҳим Стерлинг ва Серхио Агуэро тўп киритди, «Уотфорд» ҳимоячиси Кристиан Кабазель эса автогол муаллифига айланди. Меҳмонлар сафида Андре Грэй ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, «Манчестер Сити» АПЛнинг жорий мавсумида мағлубиятсиз сериясини давом эттирди ва эндиликда 22 учрашувда 20 ғалабага эга.

«Манчестер Сити» (62 очко) Англия Премьера лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда ва иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Юнайтед»ни 15 очкога ортда қолдирмоқда. «Уотфорд» (25) ўнинчи поғонада.

Бу турда «Суонси Сити» «Тоттенҳэм Ҳотспур»ни қабул қилди. «Либерти» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида голларга Фернандо Льоренте ва Деле Алли муаллифлик қилишди. Учрашувда ҳисобни испаниялик ҳужумчи очганди, бу унинг «Тоттенҳэм» сафидаги биринчи голига айланди. Эътиборли жиҳати у айнан «Суонси»дан 2017 йил ёзида Лондонга келганди.

Тур доирасидаги бошқа учрашувларда«Саутҳемптон» «Кристал Пэлас»га ютқазди (1:2), «Вест Ҳэм Юнайтед» охирги дақиқаларда урилган гол эвазига «Вест Бромвич Альбион»ни енгди (2:1).

Англия чемпионати
22-тур
Манчестер Сити – Уотфорд 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 1 Стерлинг, 2:0 – 13, Кабаселе автогол, 3:0 – 63 Агуэро, 3:1 – 82 Грэй.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз (Данило, 67), Отаменди, Делф, де Брюйне (Бернарду Силва, 79), Фернандиньо (Туре, 71), Сильва, Стерлинг, Агуэро, Сане.
Уотфорд – Гомес, Янмат, Ваге, Кабаселе, Зегелар, Уотсон (Перейра, 61), Капу(Клеверли, 61), Ришарлисон (Синклэйр, 82), Дукуре, Каррильо, Грэй.
Огоҳлантиришлар: Сильва (24), Перейра (83).

Суонси – Тоттенҳэм 0:2 (0:1, 0:1)