Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп энди Фаластинга «ёпишди»
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластинга «жуда катта миқдордаги пулларни» ажратиш бўйича масалани қайта кўриб чиқиш лозимлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, «биз нафақат Фаластинга, балки бошқа кўплаб мамлакатларга ҳам ҳеч нарса эвазига миллиардлаб доллар берамиз».
Трампнинг маълум қилишича, «масалан, биз фаластинликларга бир йилда юзлаб миллион доллар тўлаймиз». Америка президентининг таъкидлашича. Фаластин «Исроил билан тинч шартнома бўйича музокаралар олиб боришни хоҳламаяпти».
«Нима учун биз келажакда тинчлик ҳақида гаплашишни истамаётган фаластинликларга йирик тўловларни юборишимиз керак», - дея маълум қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли Қўшма Штатлар маъмурияти ҳозирча Покистонга 255 млн долларлик ёрдам пулини тақдим этмаслиги ҳақида маълум қилганди ва ушбу мамлакатни терроризм муаммосига нисбатан “икки хил ўйинда” айблаганди.
Мавзуга оид
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026