Дональд Трамп vs Ким Чен Ин. «Қизил тугма» ҳақидаги афсона
Профессионал нуқтаи назардан, Ким Чен Ин ва Дональд Трампнинг ўз “ядровий тугмалари” катталиги ҳамда самарадорлиги бўйича мақтанчоқлиги бутунлай бемаъниликдир. Ядро урушини бошлаш учун анча кўпроқ ҳаракатларни амалга ошириш лозим, дея ишонч билдирди Германиянинг Sueddeutsche Zeitung газетаси шарҳловчиси Штефан Корнелиус.
Ижтимоий ОАВ ва хабарларда Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Ин ўртасидаги “хушмуомалалик ҳар икки етакчининг кутилмаган ҳаракатларга” мойиллигидан яна бир бор дарак берди, деб ёзмоқда SZ. Техник нуқтаи назардан, “ядро тугмачалари” билан вазиятда гап ёлғон тасаввурлар ҳақида кетмоқда. “Бор бўлган маълумотларга кўра, Трампда ҳам, Кимда ҳам босилиши билан ядро урушини келтириб чиқарувчи ўша расмий тугмача йўқдир”.
“Икки “ақлли инсон” ўртасида риторик, қуруқ зарбалар билан алмашиш чоршанба куни эрталаб ўзининг энг юксак чўққисига етди – Трамп унинг ядро тугмаси “анча каттароқ ва бунинг устига ишлаши” ҳақида маълум қилди”, - дея хабар беради нашр.
Шу тариқа Қўшма Штатлар президенти шимолий кореялик диктаторнинг янги йил мурожаатига муносабат билдирди. КХДР етакчиси ядро тугмаси унинг иш столида жойлашгани, Шимолий Корея эса Америка ҳудудига ядро зарбаси беришга қодир эканини маълум қилди.
“Ҳаттоки навбатдаги оғзаки зарбалар ҳам бутун дунёда ваҳима уйғотган бўлса-да, Трамп ва Ким ёлғон гапирмоқда. АҚШ президенти, албатта, ядро урушини бошлаш учун барча керакли ваколатларга эга. Бироқ, у бунинг учун ўзининг столидаги қандайдир тугмани босиб ўтирмайди”, - дея таъкидлайди муаллиф.
“Совуқ уруш ҳақидаги фильмларда ҳар доим “қизил тугма” ёки “ядро тугмаси” тилга олинади. Бироқ Америка ядровий салоҳиятини жанговар шайликка келтириш бўйича ҳақиқий жараён кўп поғонали ҳамда автоматлаштирилган эмас. Буйруқ оғзаки берилади, тугмага босиш орқали эмас. Бунинг учун президент, - деб ёзади журналист, - олий бош қўмондон сифатида, кодли карта ёрдамида мудофаа вазири ёки олий зобитлик таркибининг ваколатли вакили ҳамроҳлигида идентификациядан ўтиши лозим. Шундан сўнг, жараёнга кўра, у старт учун кодни тақдим этиши керак, код қўмондонлик пунктида қабул қилиб олинади. Президентнинг буйруғи бажарилмаслиги ҳам мумкин. Трампда ядро ракеталарининг учириш қурилмаларини бевосита бошқариш имконияти йўқ, АҚШда эса қарийб 900 та жанговар каллак бор”. Трампда иш столида ҳеч қандай тугма йўқдир, дея қайд этади Корнелиус. “Афтидан, гап кодлар ва қўлланмалар ҳақида бормоқда, айнан шулар Америка президентининг қўли остида туради ҳамда чамадонда сақланади”.
Шимолий Кореяга келадиган бўлсак, “мамлакатда ракеталар учун мос, узоқ масофаларга учиши мумкин бўлган жанговар каллак борми ёки йўқми, бу бошқа масала, бироқ Кимда ҳам шунчаки тугмани босиш орқали ундан фойдаланиш имконияти йўқ. Шимолий Кореянинг бу турдаги ракеталарига суюқ ёқилғи қуйилади – уларни тайёрлашга соатлар кетади”, дейилади мақолада.
“Экспертлар Кимнинг “ядро тугмачаси” бўйича янги йил баёнотини провокация ва ўзига эътибор тортишга бўлган навбатдаги уриниш, дея баҳолашди. Бироқ президент Трампга бу таъсир кўрсатгани аниқ”, - дея хулоса қилади муаллиф.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024