Жаҳон | 15:15 / 09.01.2018
12594
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Сурия бўйича баёнот билан чиқди

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған сешанба куни Суриядаги “Фирот қалқони” амалиёти яна тикланиши мумкин экани ҳақида маълум қилди.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, у Адолат ва ривожланиш партиясининг Анқарада ташкил этилган йиғилишида чиқиш қилиб, бу борадаги тегишли режалари билан бўлишган.

"Агарда Аллоҳ бунга йўл берса, биз Африн ва Манбижда “Фирот қалқони” амалиётини давом эттирамиз", - деган Эрдўған.

Август охирида Туркия ҳукуматига яқин бўлган “Сабах” газетаси Анқара “Фирот қалқони” амалиётининг иккинчи босқичига тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берганди. Амалиётнинг биринчи босқичи 2016 йилнинг августидан 2017 йилнинг мартига қадар давом этган бўлиб, Туркия ҲҲК ва Сурия мухолифати кучларининг зирҳли техникаси қўллаб-қувватлови остида ўтказилган.

Мавзуга оид