Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида янги жамғарма ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 январдаги 6-сон қарори билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.
Жамғарманинг асосий вазифалари:
вилояти инфратузилмасини яхшилаш, унинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ички йўлларни таъмирлаш;
кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;
вилоятда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тўлаш ва улар учун кўп квартирали уйларни қуриш;
кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш;
маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда уларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш ҳисобланади.
Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026