Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Бешариқ туманлари чегарадош ҳудудда жойлашган Бекобод қишлоғи (Ўзбекистон туманига қарашли) аҳолиси ичимлик суви муаммоси билан яшаб келмоқда. «Kun.uz»га мурожаат қилган қишлоқ аҳолиси вазиятни атрофлича баён этган. 

«Чекка қишлоққа сувнинг ҳам чеккаси етиб келган. Йўқ, олдин бундай эмас эди. Бекобод қишлоғи илгари сувдан қийналмаган. 60-йилларда 200 метр чуқурликдан очилган қудуқ чучук сувни каттагина қишлоққа қувур ва қирққа яқин водопровод крани воситасида етказиб берган. Бундан 10 йилча олдин шу сув чиқмай қолди. Мутахассисларнинг айтишича, ер остидаги сув захираси тугади», дейилади мурожаат хатида.

Шундан кейин ишлоқда яшовчи юзлаб хонадон, шунингдек, шу ҳудуддаги Катта Тагоб ва Кичик Тагоб қишлоқларининг бир қисми қуйидаги суратларда келтирилган икки жўмракдан сув ташиб ичишга маҳкум бўлиб қолган.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Бу жўмраклар олдида доимий навбатлар ҳосил бўлади, аҳоли машина, эшак арава, ва велосипед орқали челак, 5-10 литр сиғимли елим идишлар, пластмасса ва темир флягаларда сув ташийди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz