Спорт | 09:10 / 10.01.2018
9196
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» иродали ғалабага эришди

Фото: Премьер Лига

Англия лигаси кубогининг ярим финалидаги биринчи учрашувда «Манчестер Сити» «Бристоль Сити»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди.

Чемпионшип вакили бўлган жамоа 44-дақиқада Бобби Рид пенальтини аниқ ижро этгач, ҳисобни очишди. Иккинчи бўлим бошида Кевин Де Брюйне ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда Серхио Агуэро урган гол Хосеп Гвардиола шогирдларига ғалаба келтирди.

Жамоаларнинг жавоб учрашуви 23 январь куни «Бристоль Сити» майдонида бўлиб ўтади. Ярим финалдаги иккинчи жуфтлик - «Челси» ва «Арсенал» учрашуви бугун бўлиб ўтади.

Англия Лигаси Кубоги
Ярим финал
Биринчи учрашув

Манчестер Сити – Бристоль Сити 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 44, пенальти Рид, 1:1 – 55 де Брюйне, 2:1 – 90 Агуэро.
Манчестер Сити – Браво, Мангаля, Стоунз, Данило, Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Туре (Агуэро, 70), Сане, Гундўған, Зинченко (Уокер, 79).
Бристоль Сити – Филдинг, Бейкер, Флинт, Магнуссон (Уолш, 72), Брайен, Смит, Пэк, Рид, Браунхилл, Пэтерсон, Райт.
Огоҳлантиришлар: Флинт (56), Смит (58), Брайен (60).

Мавзуга оид