Ўзбекистон | 17:40 / 10.01.2018
25959
1 дақиқада ўқилади

Президент замонавий алоқа воситаларини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Чирчиққа ташрифи давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарила бошланган рақамли радиостанция техникалари билан танишди. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу замонавий маҳсулотлар давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан "Ўзэлектоаппарат" заводида ишлаб чиқарилмоқда.

Хитойнинг Hytera компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳа самарасида 8 турдаги аппаратлар тайёрланмоқда. Илғор технологияларга асосланган бундай техникалар шу пайтгача юртимизда ишлаб чиқарилмас эди. Рақамли радиостанция воситалари импорт ўрнини босиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаши билан улкан аҳамиятга эга.

Мавзуга оид