Шавкат Мирзиёев Чирчиқда ҳарбийларга яратилган шароитлар билан танишди
Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди. Мазкур ҳарбий қисм Ўзбекистон Президентнинг 2017 йил 12 декабрдаги фармони билан қайта ташкил қилинган.
Бу ерда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда тизимли ишлар олиб борилмоқда, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбийлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, ҳарбийлар билан суҳбатда бўлди.
Ташриф давомида Президент жанговор тайёргарликда фойдаланиладиган моддий воситалар, ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечак таъминоти билан танишиб, уларни замонавий асосда янгилаш, таъминот тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёевга Тошкент вилояти ҳарбий-маъмурий сектори фаолиятини 2018 йилда ташкиллаштириш бўйича «йўл харитаси», ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Мудофаа вазирлиги тизимидаги бошланғич ташкилотининг ташкилий тузилмаси, ёш ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш каби истиқболда қилинадиган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Мавзуга оид
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024