АҚШ давлатларни сайёҳлар хавфсизлиги бўйича тоифаларга ажратди: Ўзбекистон 1-гуруҳдан жой олди
АҚШ давлат департаменти фуқароларни саёҳат қилиш хавфсизлиги тўғрисида хабардор этишнинг янги тизимини тақдим этди, унинг доирасида барча давлатлар тўрт тоифага бўлинган. Қўшма Штатлар ташқи сиёсат идорасининг тушунтиришича, тавсиялар режалаштирилаётган сафарлар хатарини баҳолаш имконини беради.
Янги тавсиялар интерфаол харита ва мамлакатларнинг алоҳида рўйхати кўринишида тақдим этилган. Давлат департаменти барча давлатларни тўрт гуруҳга бўлиб чиқди.
Марказий Осиё мамлакатлари: Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон биринчи гуруҳ – «Оддий эҳтиёт чоралари»дан жой олди.
Вашингтоннинг фикрича, биринчи гуруҳга шундай давлатлар киритилганки, уларга оддий эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда бориш мумкин. Шунингдек, бу гуруҳдан Шарқий Европанинг аксарият мамлакатлари, Скандинавия давлатлари, МДҲдаги деярли барча мамлакатлар (Россия ва Украинадан ташқари) ўрин эгаллаган.
Иккинчи гуруҳдан юқори эҳтиёт чоралари талаб этилувчи мамлакатлар жой олди. Бу рўйхатга Украина, Ғарбий Европа давлатлари кирган. Франция, Буюк Британия, Испания террорчилик таҳдиди туфайли Давлат департаменти томонидан иккинчи тоифага киритилди.
Учинчи тоифадан эса режалаштирилаётган сафарларни қайта кўриб чиқиш тавсия этилган давлатлар жой олди – Россия, Туркия, Покистон, Нигер, Чад, Нигерия.
Давлат департаменти Сурия, Яман, Ироқ, Эрон, Афғонистон, КХДР, Ливия, Мали, Сомали, Жанубий Судан ва Марказий Африка Республикасига бормасликни тавсия қилди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024