ФҚБ «Россия иши» бўйича ишчи гуруҳ тузди
АҚШнинг Федерал қидирув бюроси ҳузурида сайловлар билан боғлиқ ишчи гуруҳ ташкил этилди. У АҚШ фуқаролари ва компанияларига сайловларга аралашиш мақсадида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган нотўғри ҳамда ёлғон маълумотлар ҳақида ахборот беради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар бермоқда.
ФҚБ бошлиғи Кристофер Рэй ўтган йилнинг декабрь ойи охирларида ишчи гуруҳи ташкил этилиши ҳақида маълум қилган, аммо унинг вазифалари нималардан иборат бўлишига ойдинлик киритмаган эди. 10 январь куни гуруҳга раҳбарлик қилувчи ФҚБ мулозими Жеффри Триколининг билдиришича, жамоанинг мақсади – сайловларга аралашишга уринишларни фош этиш бўлиб, ёлғон маълумотлар, "асоссиз хабарлар" ва бошқа шу каби ахборотларга нисбатан қандай чора кўришни компаниялар ихтиёрига қолдиришдан иборат.
"Бизнинг вазифамиз бу борадаги шаффофлик ва ошкораликни таъминлашдир. Фикримизча, бу энг яхши ҳаракатдир", — деган у.
Агентликнинг қайд этишича, ҳозирча ишчи гуруҳ қанчалик фаол иш олиб бориши аниқ эмас. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрида АҚШда Конгрессга ўрта сайловлар бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024