Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилмиш содир этиш жиноят деб ҳисобланмайди
Фото: Depositphotos
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритилди. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.
35-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«Қуйидаги ҳолатлар, яъни кам аҳамиятли қилмишлар; зарурий мудофаа; охирги зарурат; ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш; буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш; касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик; жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилмиш содир этиш жиноятни истисно қилувчи ҳолатлар деб топилади»;
38-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташланди.
Қуйидаги мазмундаги 411-модда билан тўлдирилди:
«411-модда. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, ушбу Кодекс 38-моддасининг қоидалари инобатга олинган ҳолда ҳал этилади».
Мавзуга оид
17:19 / 05.02.2026
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
12:28 / 24.01.2026
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
19:00 / 23.01.2026