Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЯИМда хизматлар соҳаси улуши неча фоизни ташкил этгани айтилди
Фото: KUN.UZ
2017 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида (ЯИМ) хизматлар улуши 47,3%ни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
2017 йил январь-декабрь ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 116,8 трлн сўмни ташкил этди ва 8,9%га ортди.
Ҳажмнинг ошиши бир қатор омиллар таъсири билан изоҳланади, жумладан: бозорда янги турдаги хизматларнинг пайдо бўлиши, кредит карталари орқали тўловлар, Интернет-савдо, янги савдо-сотиқ марказлари, овқатланиш корхоналари, меҳмонхоналар очиш, таълим хизматларини кенгайтириш, дам олиш саноати.
Юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (+14,6%), Навоий (+7,0%), Сирдарё (+6,0%), Андижон (+5,6%), Хоразм (+5,3%), Жиззах (+5,2%), Наманган (+5,0%) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида (+6,0%) кузатилмоқда.
Турар-жой ва озиқ-овқат учун хизмат кўрсатиш соҳасида озиқ-овқат ҳамда ичимликларни етказиб бериш бўйича хизматлар устунлик қилмоқда (84,6%). Турар-жой хизматлари 15,4%ни ташкил этди.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмида телекоммуникация хизматлари (кабель ва мобиль алоқа хизматлари, Интернет, сунъий йўлдош алоқаси хизматлари ҳамда бошқалар) энг катта улушга эга.
Транспорт хизматларининг асосий қисми юк ва йўловчилар ташиш бўйича хизматларга тўғри келади. Бу транспортнинг тезкорлиги ва ҳаво ҳамда темир йўллар билан солиштирганда хизматлар нархининг нисбатан арзонлиги билан боғлиқ.
Мавзуга оид
09:51 / 21.03.2026
Ҳўрмуз бўғозининг блокадаси жаҳон ЯИМни 2,9 фоизга пасайтириши мумкин
13:57 / 20.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 167 млрд долларлик ЯИМга эришишни режалаштирмоқда
11:40 / 05.03.2026
Хитой 1991 йилдан бери энг паст ЯИМ ўсиши мақсадини белгилади
12:08 / 26.02.2026