Ўзбекистон | 01:20 / 12.01.2018
8590
3 дақиқада ўқилади

Электрон оммавий мурожаатлар Парламент ва Халқ депутатлари кенгаши сессияларида кўриб чиқилади

Фото: Fotolia

Электрон оммавий мурожаатлар (петициялар) етарлича фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда Парламент ва Халқ депутатлари кенгаши сессияларида муҳокамага қўйилади. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ж.Ж.Ширинов "Тараққиёт стратегияси" марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, Ж.Ж.Ширинов 2018 йилги Давлат дастури доирасида амалга оширилиши кутилаётган қуйидаги устувор йўналишларни санаб ўтган:

1. Давлат органларида жамоатчилик кенгашини ташкил этиш. Зеро жамоатчилик кенгашлари давлат органларини халққа яқинлаштириш, унинг фаолияти очиқлигини таъминлаш учун хизмат қилади;

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил қилиш;

3. Парламентда қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини тизимли ташкил этиш. Бунга жамоатчиликни кенг жалб қилиш, фуқароларнинг парламент қонун муҳокамаларига эркин, ҳеч қандай монеликсиз киришини таъминлаш;

4. "Менинг фикрим" махсус веб-порталини ташкил этиш. Бу борада фуқаролардан кўп таклифлар келиб тушган. "Менинг фикрим" махсус веб-портали - парламент палаталари, маҳаллий халқ депутатлари кенгашларига бевосита фуқаролар томонидан ўзининг нутқаи назари ва ташаббусини билдирадиган майдон. Бунда халқнинг ўзи қонун ижодкорлигини кўрсатиб боради;

5. Электрон жамоавий мурожаат (петиция). Олий Мажлис палаталари ёки халқ депутатлари кенгашларига муайян ташаббус олиб чиқилади. Ташаббусни етарлича фуқаролар қўллаб-қувватласа, албатта, унинг муҳокамаси қонун билан белгиланади. Шундан сўнг парламент ҳам, халқ депутатлари кенгаши ҳам ўз сессияларида уни кўриб чиқишга мажбур бўлади;

6. Нодавлат жамоатчилик ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. Давлат мулкини имтиёзга бериш тартиби ишлаб чиқилади;

7. Нодавлат оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш. Бугунги кунда нодавлат ОАВни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Олий Мажлис ҳисобидаги жамоат фонди томонидан грант шаклида, ижтимоий буюртма ва субсидиялар шаклида амалга ошириб келинмоқда, лекин энди алоҳида давлат фондининг ташкил этилиши таклифи берилмоқда;

8. Фуқаролар йиғини маслаҳатчилари сайловига бағишланган қонунчиликни такомиллаштириш. Сайловларда фуқароларнинг бевосита ўзининг иштирокини таъминлашга доир таклифлар келиб тушмоқда, номзодларни кўрсатишда шаффофликни таъминлаш.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди