Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Давлатнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотланди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Суннатов Ихтиер Хикматович – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари

Шариксиев Бадритдин Усманович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи

II даражали «Шон-шараф» ордени билан

Атаджанов Алишер Олимович – Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими

Розметов Шерзат Тургунбаевич – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм командири

Турсоатов Содиқ Худоёр ўғли – Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси юридик таъминлаш бўлинмаси катта юрисконсульти

Ханикулов Уктамжон Валиджонович – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм батальон командири

«Дўстлик» ордени билан

Прокудин Николай Павлович – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармаси техника ва қурол-аслаҳа бўлими бошлиғи

Сальников Андрей Александрович – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Эксперт-криминалистика маркази бош эксперти

«Мардлик» ордени билан

Абдукадиров Вали Абдукахарович – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли маркази қутқарувчиси