Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Озарбойжонга махсус баёнот билан чиқди
АҚШ Озарбойжон ҳукуматини журналист Афғон Мухторлини озод қилишга чақирди, у 6 йилга озодликдан маҳрум этилган, дейилади Қўшма Штатлар Давлат департаменти баёнотида.
"Қўшма Штатлар озарбойжонлик журналист Афғон Мухторли 12 январь куни 6 йилга озодликдан маҳрум этилганидан ташвишда. Хабарларга кўра, жаноб Мухторли Грузияда 30 май куни ўғирлаб кетилган ва кейинчалик Озарбойжонда контрабанда ҳамда шунга боғлиқ бўлган айбловлар масаласи юзасидан ҳибсга олинган. Айбловлар сиёсий асосга эга, деб ҳисобланмоқда", - дейилади хабарда.
АҚШ Озарбойжон ҳукуматини жаноб Мухторли ва ўзининг асосий эркинликларини амалга оширгани учун қамалган барчани озод этишга чақирган.
Мавзуга оид
22:03 / 03.06.2026
Нетаняҳу Трамп билан бўлган баҳсни оилавий келишмовчиликка қиёслади
09:20 / 03.06.2026
Трампнинг яқин иттифоқчиси Миллий разведкага раҳбарлик қилади
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
20:29 / 02.06.2026