Ўзбекистон | 13:18 / 13.01.2018
11361
2 дақиқада ўқилади

Судьялик лавозимида бўлиш муддати кетма-кетлигига риоя этиш мажбурий бўлмайди

Фото: Dreamstime

Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, президент Ш.Мирзиёев ўзининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш учун, биринчи навбатда, судьяларни одил судловга таъсир ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш керак. Тергов ва суд ишига аралашиш ҳолатларини аниқлаш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш ғоят муҳимдир”, деб таъкидлади.
 
Лойиҳага кўра, 2018 йил 1 апрелгача Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси ва Адлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Унда судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзод бўйича туман ва шаҳар жамоатчилиги фикрини ўрганиш тартиби ўрнатилади. Шунингдек, қонун лойиҳасида Президент томонидан судьялик лавозимларига тайинлаш (тақдимнома киритиш) тартибини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этиш мажбурий бўлмайди.
 
Ҳозирги вақтда судьялар лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинланади (сайланади). 

Лойиҳа 15.01.2018 йилгача муҳокама учун очиқ. 

Мавзуга оид