Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Андижонда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парад ва тантаналар ўтказилди
Андижонда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳар йилгидан фарқли равишда кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Бугун эрта тонгда вилоят ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари Хотира хиёбонидаги ҳайкал пойига гулдасталар қўйдилар.
Сўнг байрам тантаналари вилоят марказидаги Навоий шоҳкўчасида бошланди. Минглаб кишилар қўлларида юрт байроғи билан ҳарбий парад ва аскарларнинг чиқишларини томоша қилдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, байрам том маънода халқ сайлига айланиб кетди. Майдонда оркестр садолари остида Қуролли кучларимиз вакиллари ўз салоҳиятини намойиш қилдилар.
Бобур номли вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган тантанада ҳарбийлар шарафланиб, уларга мукофотлар ва автомашиналар калити топширилди. Вилоят санъат усталари томонидан театрлаштирилган концерт дастури намойиш қилинди.


















KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Муаллиф олган суратлар
Мавзуга оид
23:00 / 15.01.2026
Фотожамланма: Амалдорлар ва ҳарбийлар – Ватан ҳимоячилари байрамида
11:46 / 14.01.2026
“Ватан ҳимояси — шарафли ва масъулиятли бурч” — Президент табриги
21:37 / 15.01.2025
Фотожамланма: Давлат арбоблари ва ҳарбий элита — Ватан ҳимоячилари куни байрамида
20:05 / 13.01.2025