Ўзбекистон | 01:38 / 14.01.2018
20831
2 дақиқада ўқилади

Улар доимо қалбимизда

Шу кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Xусусан, хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, чинакам мардлик намунасини кўрсатиб ҳалок бўлган жасур аскарларни ёд этиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири 13 январь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Лисунова 4, 6-хонадонда истиқомат қилган, Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган капитан Жаҳонгир Тоғаев ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри «Кабутар» маҳалласи 5-уй, 37-хонадонда яшаган сержант Паҳлавон Абдуллаевнинг хонадонларига ташриф уюштирилди.

Ташриф давомида институти раҳбарияти, хусусан ректор С.Юнусов, Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректор У.Абдуллаев ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси А.Азимов марҳум Жаҳонгир Тоғаев ҳамда Паҳлавон Абдуллаевнинг оила аъзоларини байрам билан табриклаб, уларнинг мардлиги ва давлатимиз олдидаги хизматлари беқиёс эканини таъкидлашди.

Ташрифда шунингдек, марҳум офицерларнинг оила аъзоларига институт жамоасининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Мавзуга оид