179 минг долларлик торт: Куёв – чимкентлик олигархнинг набираси, келин – Назарбоевнинг қариндоши
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги Rixos меҳмонхонасида 14 январь куни жуда ҳашаматли тўй бўлиб ўтгани, унга нархи 179 минг долларлик торт тайёрлангани ҳақида хабар берилганди.
Маълум бўлишича, Чимкентда маҳаллий олигарх Серикжан Сейтжановнинг набираси – Амиржон ҳамда қозоғистонлик тадбиркор, Қозоғистон президентининг қариндоши Қайрат Сотиболдининг қизи – Аружаннинг тўйи бўлиб ўтган.
Куёвнинг бобоси Серикжан Сейтжанов, қозоғистонлик олигарх, Forbes Қозоғистон рўйхатида 18-ўринни эгаллайди. Унинг бойлиги 296 млн долларга баҳоланади.
Келиннинг отаси Қайрат Сотиболди эса 1970 йилда Олмаотада туғилган. У Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча акасининг ўғлидир. Сотиболди Абишевич Назарбоев 1981 йилда автоҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган.
Аввалроқ, Чимкентдаги тўй учун россиялик қандолатчи Ренат Агзамов томонидан нархи 179 минг доллар бўлган, баландлиги 4,2 метр келувчи торт тайёрлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024