Янги йўналишлардаги авиарейслар ҳақида маълум қилинди
2018 йилда Испания, Украина, Индонезия мамлакатларига авиарейслар очилади. KUN.UZ мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Жорий йилда Испания, Украина, Индонезияга авиарейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда. Яна қатор мамлакатларга рейслар сони оширилади", - деди А.А.Абдуҳакимов.
Қўмита раиси шу ўринда бирор янги рейсни йўлга қўйиш улкан ишларни талаб қилишини таъкидлаб ўтди. Янги йўналишни очгандан кейин унинг мунтазам тўлиши, дастлабки жараённи йўлга қўйиш, авиацион хавфсизлик билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳал қилиниши кераклиги қайд этилди.
"Биз "Ўзбекистон ҳаво йўллари"га бир неча таклиф беряпмиз. Албатта, уларда ҳам хавотир бор - агар ҳозир авиация бозорини ёппасига очадиган бўлсак, миллий ташувчини йўқотиб қўйишимиз мумкин. Яхши хабарингиз бор - Қирғизистон, Арманистон каби қатор мамлакатларда шундай вазият кузатилган. Бу масалада бир томонлама ёндашиш керак эмас. Биз ҳам албатта, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сифатида кўп авиаташувчилар келиши, лоукостерлар бўлиши тарафдоримиз, бироқ бошқа томондан, биз миллий авиаташувчини йўқотиб қўйишимиз мумкин", - деди Азиз Абдуқаҳҳорович.
Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси "Ўзбекистон ҳаво йўллари"га республикадаги асосий аэропортлар - Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч аэропортларигагина эмас, балки Қарши ё Фарғона аэропортларига ҳам қатновларни йўлга қўйиш ва шу йўл билан маҳаллий иқтисодиётни кўтариш таклифи берилаётганини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
23:31 / 22.10.2024
Ҳиндистон авиакомпанияларига бир суткада бомба тўғрисида 50 га яқин ёлғон хабар келиб тушди
13:50 / 13.09.2024
Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди
12:45 / 27.08.2024
Байрам муносабати билан 6 та шаҳарга қўшимча авиарейс қўйилади
07:40 / 28.12.2023