Қулай хизматлар - туризм ривожи учун
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили 1 миллиард киши жаҳон бўйлаб саёҳат қилади. Ўзбекистон ҳам бу индустриянинг ажралмас қисми ҳисобланади. Мамлакатимизда иш ўринлари яратиш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш каби энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни яқин истиқболда ҳал қилиш учун кенг салоҳиятга эга бўлган туризм соҳасини ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорида туризм соҳасини жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳитни яратган ҳолда, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, меҳмонхоналар ва бошқа туризм объектларида халқаро тўлов тизимлари билан ишлайдиган банкомат ва терминаллар миқдорини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига тўловларни чет эл валютасида қабул қилиш, жумладан, алоқасиз электрон тўловларни жорий қилиш бўйича қўшимча қулайликлар яратиш белгилаб берилган.
Мазкур Қарор ижросини таъминлаш доирасида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, банк томонидан Хива шаҳрида жойлашган Ичан-қалъа мажмуасида Валюта айирбошлаш шохобчаси ташкил қилинди ҳамда мазкур мажмуа халқаро тўлов карталарини қабул қиладиган терминаллар билан таъминланди. Шунингдек, банкнинг Бухоро, Қарши, Хива, Урганч, Нукус ва Навоий шаҳарларидаги филиалларининг мижози бўлган меҳмонхоналар ҳамда туризм операторлари халқаро тўлов карталарини қабул қиладиган терминаллар билан таъминланган.
Бундан аввалроқ “Қишлоқ қурилиш банк” Ягона умумреспублика процессинг маркази билан ҳамкорликда UPI халқаро тўлов тизими пластик карточкаларини UZCARD тўлов тизими терминалларида қабул қилиш лойиҳасини муваффақиятли якунлаганлиги хабар берилганди
Мамлакатимизда илк бор жорий этилаётган бу амалиёт Ўзбекистон банк-молия хизматлари бозори учун муҳим янгилик ҳисобланади.
Эндиликда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган “Қишлоқ қурилиш банк” терминалларида бир вақтнинг ўзида UZCARD ва Unionpay International халқаро тўлов тизими карточкаларини қабул қилиш имконияти пайдо бўлди. Бугунги кунда сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган вилоятлар, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида жойлаштирилган терминалларни ушбу хизматга улаш ишлари бошлаб юборилди. Бу хизматнинг жорий этилиши ҳам хорижлик меҳмонларга қўшимча қулайликлар яратади.
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” келгусида замонавий ва қулай янги хизматларни жорий этиб боргани ҳолда, Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшишни режалаштирган.
Қўшимча маълумот учун:
(+99871) 150-39-93, 150-76-47, www.qqb.uz
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024