Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазор туманида ғазабдан ўзини йўқотган эр хотинини бўғизлади
2018 йилнинг 7 январь тунги соат 2:00 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани Нозимахоним 6-тор кўчасида даҳшатли қотиллик содир этилди. Оилавий низо оқибатида келиб чиққан жанжал сабабли жаҳл ва ғазаб ўтига минган Ю.Б. рафиқаси Ю.Г.нинг бир неча жойига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказиб, фарзандлари кўзи ўнгида уни ўлдирган.
Тошкент шаҳар прокуратураси расмий вакили Бобир Деҳқоновнинг KUN.UZ’га маълум қилишича, шу куни Олмазор тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж”банди билан жиноий иш очган.
Қотилликда гумон қилинган Ю.Б. ушланган ва 8 январда унга нисбатан 97-моддаси 2-қисми “ж”банди билан айб эълон қилинган. Айни вақтда гумондор эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланмоқда.
Мазкур қотиллик бўйича тергов ишларини Тошкент шаҳар прокуратураси олиб бормоқда. Ҳозирда махсус экспертиза тайинланган. Дастлабки тергов ишлари давом этяпти.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
17:43 / 23.06.2026