Петербургда Ўзбекистоннинг 7 фуқароси ўлими бўйича иш судда кўриб чиқилмоқда
Санкт-Петербургнинг Колпино тумани суди Ўзбекистоннинг етти фуқароси ўлими бўйича жиноий ишни рўйхатдан ўтказди, уларнинг жасади 2017 йилнинг июлида Петербург яқинидаги ангарда топилганди.
Петербург судларининг бирлашган матбуот хизмати хабарига кўра, 15 январь куни тадбиркор Юлия Забунова ва унинг собиқ ёрдамчиси Олег Фригин суд олдида жавоб берган.
Терговга қараганда, “Эверест” МЧЖ бош директори Ю.Забунова “Альянс” МЧЖдан Колпинодаги ангарни ижарага олиб, у ерга Ўзбекистоннинг етти фуқаросини ноқонуний равишда ишга жойлаштирган. Уларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича керакли йўриқнома берилмаган.
Ю.Забунова ҳамда О.Фригиннинг хатти-ҳаракатлари, тергов версиясига кўра, етти нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган ёнғинга олиб келган.
"Уларга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди", - дея таъкидлаб ўтилган судлар матбуот хизматидан.
Эслатиб ўтамиз, 13 июлга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Колпино шаҳридаги метал ангарида умумий майдони 600 кв. м.га тенг бўлган ёнғин содир бўлиб, ёнғин қолдиқларини ажратиш пайтида ўт ўчирувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари бўлган 7 жасад топилган.