Фан-техника | 15:17 / 17.01.2018
12691
1 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг энг машҳур ўйинидаги фирибгарлик учун 120 нафар хакер ҳибсга олинди

Фото: PlayerUnknown's Battlegrounds

Tencent корпорацияси Хитойда PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг расмий тақдимоти арафасида хакерларга қарши курашни фаоллаштирди. Ношир 2017 йилнинг энг машҳур ўйинига читлар ишловчи кишиларга қарши чиқмоқда.

Маҳаллий полиция бегона дастурий таъминот ишланмалари билан боғлиқ камида 30 ҳолатни аниқлади. Ҳуқуқ-тартибот органлари жами 120 нафар кишини қўлга олишди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, PlayerUnknown's Battlegrounds фойдаланувчиларининг аксарияти Хитойда рўйхатдан ўтган. Ушбу ўйин ҳали бозорга расман чиқмаган, бироқ бу геймерларга унда иштирок этишга халақит бераётгани йўқ.

Бундан аввал PlayerUnknown's Battlegrounds фойдаланувчилари хитойлик читерлар устидан шикоят қилишган эди. Геймерлар ҳатто петиция остига имзо ҳам йиға бошлашган. Улар хитойлик фойдаланувчиларнинг ўйинга киришини тақиқлашни талаб қилишмоқда.

Мавзуга оид