Яқиндагина сайтимизда Қарши шаҳар ҳокимлиги Президент қарорини рўкач қилиб, тадбиркор фойдаланаётган ер майдонини тортиб олаётгани ҳақида журналистик суриштируви ўтказган эдик. Буни қарангки, шунга ўхшашроқ ҳолат Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида ҳам юз бермоқда. Фарқи — ҳокимлик тортиб олмоқчи бўлаётган мол-мулк хорижий инвесторники…

Таҳририятимизга Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги «SIBUZ INVEST» МЧЖдан келган мурожаат эътиборимизни тортди ва ушбу мурожаат юзасидан журналистик суриштирув ўтказишни мақсад қилдик.

Даставвал, муаммо юзага келган нуқтага эътибор қаратсак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар томонидан республикадаги мавжуд, фойдаланилмай ётган, бироқ хусусийлаштирилган бинолар рўйхати тузилди.

Унга кўра, Андижон вилояти Хонобод шаҳри, Ишчилар кўчаси 1-уй манзилида жойлашган, собиқ «Тарандубитель» чарм-атторлик ишлаб чиқариш бирлашмасининг бино ва иншоотлари ва қарийб 4 гектарлик ер майдонига ҳозирда эгалик ҳуқуқи берилган «SIBUZ INVEST» масъулияти чекланган жамияти ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

«SIBUZ INVEST» МЧЖнинг бу рўйхатдан ўрин олиши адолатданми? Келинг, ўрганиб чиқайлик.

1994 йилда «Тарандубитель» ИЧБ Давлат рақобат қўмитаси томонидан давлат тасарруфидан чиқарилади. Таъкидлаш керак, айни жараён давлат рақобат қўмитаси экспертлар гуруҳининг хулосаси асосида ўша вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига тўла мувофиқ тарзда амалга оширилган.

2007 йилгача «Тарандубител» бирлашмаси қаровсиз ётган бино ва иншоотлар айрим «мутасаддилар»нинг раҳнамолигида талон-тарож қилинади. 2007 йилга келиб эса Хонобод шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг даъво аризасига кўра Андижон вилояти хўжалик суди томонидан банкрот, деб топилади.

Шундан сўнг, банкрот бўлган корхонанинг мол-мулклари давлат рақобат қўмитаси томонидан тузилган экспертлар гуруҳи томонидан баҳоланади ва Республика кўчмас мулк биржа савдосига қўйилади. Биржа савдолари чоғида асли ўзбекистонлик, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган нефтчи, «Инком-Нефть» корхонаси таъсисчиси, Россия Федерацияси фуқароси Жакбарали Акбаров қарийб